маслаҳат беринг

15:59 / 09.11.2022 | a.I.a | 258
Ассалому алайкум!Устоз мен бир қариндошим билан созлашиб қолдим у Ҳанафий мазҳабидалигини Лекин намозни бошқа мазҳабда оқишини ва турли шу каби нарсаларни гапирди Тўғриси шу гапиданоқ нотоғри бир инсонларнинг тасирига тушганини сездим лекин нимагадир шу жойда туриб кета олмадим кетайми деб отирдим коп гаплар айтди уни афсуски юз ҳотир қилиб уни диққат билан эшитаётгандек тутдим лекин керак жойларда бази гапларини рад этдим шунчаки эшитиб отирдим лекин унинг гапларига парво қилмадим чунки унинг ҳолати ҳақида билгандек эдим. Базан шунчаки бош чайқаб отирдим ҳудди тасдиқлагандек бази созлари тоғри эди.( ахир унинг гапларига эргашмайманку гаплари бемазҳабларникига охшаган гапку деган ҳаёлда. Охири уламоларимиз мавзусига отиши билан туриб кетдим ва шу эшитаётган одамларингни эшитма дедим (суҳбат орасида ҳам у эшитадиганларни эшитмаслигимни айтдим ). Аммо ўша пайтда ҳам кейин ҳам тўғри қилмадим деб ойладим афсуски иродам сустлигигами ёки инсонларни ҳафа қилиб қоймасмикинман нима қилай деб иккиланиб коп ҳолларда дарров туриб кета олмайман ихтилоф болмасин деб бахслашмайман ҳам. истиғфор айтдим шу қариндошим билан энди коп гаплашмасликка аҳд қилдим. Энди мен кофир ёки мушрик болиб қолмадимми оғир гуноҳкор болмадимми деб ойланаяпман ахир бундай суҳбат нотоғри эканлигини билардим лекин барибир қатнашдим ва яна АГАР иймонга зид бирор созига бош чайқаб ҳудди тасдиқишорасини Бериб қойган болсамчи чунки асли Созларини унчалик этибор билан тингламаётган эдим .Бу ҳолда нима қилай яна шу каби вазият болса ё бирор гуноҳ содир болаётган Жойдан тезда кетишим иймонимни мустаҳкамлашим учун нима қилай? Жавоб учун олдиндан раҳмат Устоз.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Гапларингизга қараганда у куфр ва иймонни кетказадиган гапларни гапирмаган, мазҳаблар ҳақида гапирган. Бундай суҳбатлар куфрга сабаб бўлмайди. Нима дер экан, деб, фикрни билиш учун, мълумот олиш, баъзида раддия қилиш учун тингласа бўлади. фитна бўлиши аниқ бўлган суҳбатлардан тийилиш афзал. Ишингиз борлиги, шошиб турганингизни айтиб узр сўрасангиз бўлади. Валлоҳу аълам!