Отага оқ бўлиш ҳукми

02:59 / 10.11.2022 | Shohidaxon | 455
Ассалому алайкум! Бундан 3 ё 4 йил олдин онам билан отам жанжаллашиб қолишди ва отам онамни уруш даражасигача борди шунда онамни аҳволи огирлашиб қолди ва мени ёнига уй ичига чақирди энди кирмоқчи болганимда отам агар ёнига кирсанг сени оқ қиламан деди шундай дейишига қарамай мен ичкарига кирдим шуни ҳукми қандай болади шу нарса мени доим қийнаб келади жавоб учун олдиндан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ноҳақ оқ қилган бўлиб ўтмайди. Валлоҳу аълам!