Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ёшим 20 да, 11 синфни битириб ҳеч қаерга ўқишга кирмадим, ўзимиз тарафда техникум колледж бор, уйдагиларим роса шу колледжга киришимни хоҳлашади (ҳеч бўлмаса битта диплом оволгин деб қўйишмайди гапиравериб) лекин мени технический йўналишда ишлагим келмайди қизиқишим йўқ. Мактаб пайтида мадрасага ўқишга киришга қизиқардим, уйдагиларга доим айтардим репититорга борий таййорланий дисамам ҳеч кўнишмаган, озгина пулини менга ажратишга қизғанган менга ишонишмаган қўллаб қувватлашмаган, дадам доим айтарди “э қўйгин бўладиган ишни қил, ўқисанг мактабда ўқирдингда репититор нима қиберади уям оддий ўқтивчи мактабиндақа” дер эди, шу гаплари нотўғри эканлигини бор вужудим билан куйиб пишиб тушунтирар эдим, лекин барибир фойдаси бўлмади аксинча кўп тортишиб мендан хафа бўлиб норози бўлиб қолар эди, шундан кейин ўқишга бўлган ғайратим, қизиқишларим тамом бўлди, 20 ёшга кирдим на қўлимда ҳунарим бор, на ишим, на ўқишим… атрофимда кўп дўстларим институт, университетларда ўқишади кўриб ҳавасим келади, мен бўлса ҳозир нима қилишни билмайман, нимага қизиқаман ўзи, ўзимни қанақа касбда кўраман билолмиман, баъзан шу хаёллар қўрқитади, хаётта ўз ўрнимми топа олармикимман деб. Ора-ора ичимда дадамни айбдор ҳисоблиман, лекин бу нотўғри биламан, шунда ҳам қанақадир хўрлигим келади, йиғлагим келади нега ёрдам бермайди менга деб, дадам билан ҳалигача бир биримизни тушунмаймиз, дадам динни тушунмайди балки шунинг учун фикрлаши тордир яна билмадим нимадан лекин динни тушунмаганидан деб ўйлайман. Ёрдам беринг нима қилай, нимага қизиқишимми қаердан билсам бўлади, ё қизиқмаган нарсамни ҳам таваккул билан бошлаб кўрийми масалан тикувчиликка қизиқмиман лекин бошлаб курурсам балки уйғониб кетар қизиқиш, нима қилишни тавсия қиласиз, Истихора намозини ўқийми? Тушимга ёки қалбимга қандедир белги бўладими намоздан кеин? Жавоб учун Аллоҳ рози бўлсин!
– Ва алайкум ассалом! Бирор ишончли аҳли илм ҳузурга бориб юзма юз гаплашинг. Сизни кўрмасдан ёки нимага истеъдодингиз борлигини билмасдан биз бирор нарса деёлмаймиз. Одам ўзини ўзи билмайдиган даражада бўлмаслиги керак. Психолог Мадина Джураева: Истихора намозини одам иккиланганида икки йўлнинг бирини танлай олмаганида, қилган қарори тўғрими ёки нотўғрими шуни аниқлай олмаганида ишини Аллоҳга таваккул қилиб ўқилади. Сизда ҳозирча ҳеч қандай қарор ҳали пишмаган. Отангизни айблаб умрингизни ҳазон қилманг. Аслида ҳамма нарса ниятга боғлиқ. Амаллар ниятга кўра бўлади маъносидаги ҳадисни топиб яхшилаб ўқиб чиқинг. Анча мунча нарсани тушуниб қоласиз. Тақдирингизга битгани бўлади. Ҳали ҳам ёшсиз. Ҳаётингизда ҳали олдинда. Умрингиз давомида 5-6 та касб эгаси бўлишингиз мумкин. Ҳозирги замонда одам пенсия 5-6 марта чиқади деб таъкидлайдилар футуролог олимлари. Яъни авваллари одамлар бир институтда ўқиб бир ишда бутун умр ишлаб сўнг 60-65 ёшда пенсияга чиқиб уйида энди қаридим деб бўшашиб ўтиришган бўлишса ҳозир одамлар бир неча институтда ўқиб, бир неча хил касбни эгаллаб, бир неча хил иш жойларда ишлаб алмаштиравериб 60 ёшида ҳам чопқиллаб ишлаб юришибди. Шунинг учун пушаймон қилишга ҳали гўдак кабисиз. Ҳаётингиз ҳали олдинда. Ҳаётингнизнинг эгаси сизсиз. Нима ният қилсангиз шу бўлади. Институтда ўқийман десангиз қатъиятлилик кўрсатсангиз албатта ўқийсиз. Одам қилган ишни одам қилади. Қизиқмаган нарсангизни қилиб вақтингизни зоя қилманг. Албатта қизиққан ишингизни топишга ҳаракат қилинг. Бунинг учун жамиятда йўлбошчи бўлган шахсларнинг ҳаёти ҳақидаги маълумотларни топиб ўқиб ўрганиб чиқинг. Валлоҳу аълам!