Мени қийнаётган фикрлар

03:54 / 03.10.2022 | Dilnoza | 370

Ассалому алайкум! Мени доим шу фикрлар қийнаб азоб беради ҳеч ҳам мийямдан кетмайди доимо эрим менга ҳиёнат қилаётгандек бўлаверади доимо меҳр этибор истайман аммо доим ҳам мен ҳоҳлагандек бўлмайди тўғриси бу фикр бу нарсалар билан мийям базида жуда ҳам толиқиб кетганидан ҳотирамни йўқотсам эди деб жаҳлим чиқиб ўзимни қийнайвераман менга маслаҳат берсангиз кўнглим ҳотиржам бўлиб бу нарсаларни қандай тинчлансам бўлади

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Эҳтимол сизда ёпишқоқ ҳаёллар неврози касаллиги бошланаётган бўлиши мумкин. Буни олдини олиб ҳолатингизни яхшилаш учун психотерапевт қабулига боришингизни тавсия қиламиз. Сиз ўзингиз ёлғиз ҳолда миядаги бу ўзгаришларга қарши биронта иш қила олмайсиз. Психотерапевт баъзи муолажалар ва тавсия қилган дори-дармонларидан сўнг аҳволингиз анча яхшиланади иншааллоҳ.