Қайнота ва келин

22:46 / 11.11.2022 | Rizo | 599

Ассалому алайкум! Ассалому алекум аввало аллоҳ барсангиздан рози болсин саволим шундан иборатки мен турмушга сиққанимга 3йил болди ҳудо ҳоҳласа эрим жуда яҳши инсонла лекин қайнотам галати гаплар қиляпти доим бу ишла уйда ёлгиз қолганда боляпти ози инсонларни ёяди мениям копинса бошим огриди ёйиш кере назар отган диди уйда ҳес ким қолмаганда ҳонасига сақириб откизиб ҳадеб мендан қорқасами мени яҳши корасами нимага мендан қосасан диди ёнимга яқин отириб қолимни ушлаган пайтлари болди қосятсам койлагимдан ушлаб откизволади тогриси бу гапларни айтиш уятли лекин бу масалага есим топиб берсангиз нимса сиройлисан тишлагим келади бетимдан опиб қойсен қилган ҳатоларини кесираман деб ҳаёлга сигмас гапла қиляпти қизи сифатида десам қизларига ундай қилмайди нийяти ёмон яни зинога ҳам оҳшамеди бир манбага козим тушиб қолди қайнотани келинга қоли тегиши бн эри абадий номаҳрам боларкан шу тогрими қайнонамга айтолмиман ишонишмеди эримга айтдим асабийлаҳди зорга тоҳтатиб қолдим оилам бузилиб кетишини ота бола ортасига совуқсилик тушишини ҳоҳламиман бунақа ҳолат ус тор мартта болди уйда у бн ёлгиз қолгани қорқаман атирлариз ширинакан ҳали қизим годак ҳис нарсани тушунмеди аенга айт ширин боп юрсин дейди шундан бери ҳатто эрим усн ҳам фойдаланмиман энг асосийси бу гапларни ҳес ким билмасин айтсен олдираман деб ҳазиломус қилиб айтади нима қилишимни маслаҳат берасиз бундай ҳолатда эримга ҳаром боп қомиманми

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳурмати мусоҳарат

Барча фиқҳий китобларимизда эркак кишига никоҳи жоиз ва ножоиз бўлган аёлларни батафсил айтиб ўтилган. Буларга асл Аллоҳ таолонинг:
حُرِّمَتْ عَلَيْكُمْ أُمَّهَاتُكُمْ وَبَنَاتُكُمْ وَأَخَوَاتُكُمْ وَعَمَّاتُكُمْ وَخَالاَتُكُمْ وَبَنَاتُ الأَخِ وَبَنَاتُ الأُخْتِ وَأُمَّهَاتُكُمُ اللاَّتِي أَرْضَعْنَكُمْ وَأَخَوَاتُكُم مِّنَ الرَّضَاعَةِوَأُمَّهَاتُ نِسَآئِكُمْ وَرَبَائِبُكُمُ اللاَّتِي فِي حُجُورِكُم مِّن نِّسَآئِكُمُ اللاَّتِي دَخَلْتُم بِهِنَّ فَإِن لَّمْ تَكُونُواْ دَخَلْتُم بِهِنَّ فَلاَ جُنَاحَ عَلَيْكُمْ وَحَلاَئِلُ أَبْنَائِكُمُ الَّذِينَ مِنْ أَصْلاَبِكُمْ وَأَن تَجْمَعُواْ بَيْنَ الأُخْتَيْنِ إَلاَّ مَا قَدْ سَلَفَ إِنَّ اللّهَ كَانَ غَفُورًا رَّحِيمًا
Сизларга оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингилларингизнинг қизлари, эмизган оналарингиз, эмикдош опа-сингилларингиз, хотинларингизнинг оналари, ўзингиз қовушган хотинларингизнинг қарамоғингиздаги қизлари – агар у(хотин)лар билан қовушмаган бўлсангиз, сизга гуноҳ йўқ – ва пуштингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинлари ҳамда опа-сингилни жамламоғингиз ҳаром қилинди. Магар аввал ўтган бўлса, майли. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир. ("Нисо" сураси 23-оят)
Ушбу аёлларнинг никоҳи ҳаром бўлишига сабаб баъзилари онаси, момоси, синглиси, қизи, келини эканлигидир. Шу сабаблардан яна бири, мусохарат туфайли ҳаромлигидир. Мусохарат – деб, никоҳ туфайли никоҳи ҳаром бўлганларга айтилади. Масалан: кишига отасининг уйланган аёллари, уйланган аёлининг онаси, яъни қайнонаси ва момолари, қизлари киради. Шулар қаторида ўзи зино қилган, зинога олиб борувчи амалларни қилган аёлнинг онаси, қизи ҳаром бўлади. Шу ўринда нозик бир масала бор, у ҳам бўлса, агар шу зино ёки унга олиб борувчи ишларни бир киши аёлининг онаси билан ёки ўғлининг аёли яъни келини билан, ўзининг қизи билан қилиб қўйса нима бўлади?
Қуйида фатво китобларимиздаги матнларни келтириб ўтамиз.
Мисол учун: Бир киши тунда аёли ва балоғатга етган қизи ухлаб ётган хонага кириб, эҳтиёжини қондириш учун аёлини уйғотиш мақсадида адашиб балоғатга етган қизини аёли деб ўйлаб шаҳват билан ушласа, ўпса, силаса ёки чимчиласа аёли унга абадий ҳаром бўлади. (Фатавои Ҳиндия).
Савол. Бир киши қайнонаси билан қўл бериб кўришаётганида шаҳвати қўзғалиб кетса, шу ҳам ҳурмати мусоҳара шартига кирадими?
Жавоб. Ким ўз аёлининг онасига яқинлик қилса, ёки шаҳват билан ўпса, ёки аёлининг онаси куёвини ўпганда иккисидан бирортасида шаҳват қўзғаса, ўша куёвнинг аёли абадий ҳаром бўлади.(قَبَّلَ أُمَّ امْرَأَتِهِ تَحْرُمُ) امْرَأَتُهُ (مَا لَمْ يَظْهَرْ عَدَمُ الشَّهْوَةِ، وَفِي الْمَسِّ) أَيْ إذَا مَسَّ أُمَّ امْرَأَتِهِ ( لَا ) تَحْرُمُ مَا لَمْ تَعْلَمْ الشَّهْوَةَ؛ لِأَنَّ تَقْبِيلَ النِّسَاءِ غَالِبًا يَكُونُ عَنْ شَهْوَةٍ وَالْمُعَانَقَةُ بِمَنْزِلَةِ التَّقْبِيلِ
Агар аёлининг онасини шаҳватсиз ўпгани аён бўлмаган ҳолатда ўпса, аёли унга ҳаром бўлади. Ушлашда, яъни қайнонаси шаҳват билан ушлагани аниқ бўлмаса, ҳаром бўлмайди. Ўпганда ҳаром бўлишига келсак, одатда аёлларни ўпиш, шаҳват билан бўлгани сабабидандир. Қучоқлаш ҳам ўпиш кабидир. (Дуррул Мухтор)
Савол. Фиқҳий китобларда "Зино ёки эр аёлига қиладиган ишларни бирортасини қилиш билан ҳурмати мусоҳарат собит бўлади” дейилган. Агар шу нарсаларни хаёлиги келтириб тасаввур қилсачи?
Жавоб. Бундай ишларни ҳаёлида тасаввур қилиш билан ҳурмати мусоҳарат собит бўлмайди.
عَن أَبِي هُرَيْرَةَ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللهِ
«إنّ اللَّهَ تَجاوَزَ لي عن أُمَّتِي ما وَسْوَسَتْ بِهِ صُدُورُها ما لم تَعْمَلْ أوْ تَتَكَلَّمْ»
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ умматимдан қалблари васваса қилган нарсаларни ўтиб юборди. Модомики ўшани қилмас экан ёки сўзламас экан»
Эҳтироман аёл киши билан қўл бериб кўришиш
Савол. Гоҳида амма-холалар билан жиянлар қўл бериб сўрашади. Уларнинг ёшлари катта бўлгани учун сўрашишлари албатта эҳтироман бўлади. Гоҳида у аёллар жиянларини пешоналаридан ўпиб ҳам кўришади. Шунда жиян ўз амма-холаларини қизларига уйланса бўладими?
Жавоб. Ҳурмати мусоҳарат собит бўлиши учун аёл ёки эркакнинг бирида шаҳватни топилиши шарт. Агар эҳтиром жиҳатидан сўрашганлиги аниқ, шаҳват билан эканлигига ҳужжат ҳам, ғолиби гумон ҳам бўлмаса, ҳурмати мусоҳарат собит бўлмайди.
Савол. Бир келин қайнотасини хизмати ёки эрининг ҳурмати юзасидан қайнотасининг бели ёки оёқларини уқалаб массаж қилиб қўйишлигида зарар йўқми?
Жавоб. Келинлар қайнона ва қайноталарининг хизматларини қилиши албатта яхши, уларнинг дуоларини олиш ҳам яхши. Лекин баъзи бир хизматлар эр билан аёлнинг ўртасидаги никоҳни узилиб кетишига олиб бориши мумкин. Агар келин массаж қилаётганда ўзининг ёки қайнотанинг шаҳвати қўзғалиб кетса, ўша келин ўз эрига ҳаром бўлади.
(وشُرِطَ) في (حِلِّ) النظر (الأَمْنُ عَنِ الشَّهْوَةِ) فإنّ مَنْ لم يأمن لم يحل النظر احترازاً عن الوقوع في الحرام
Маҳрамларидан, қараши ҳалол бўлган жойларига қарашда, (ушлашда) шаҳватдан холий бўлиш шарт қилинган. Кимнинг ўзини тийишига ишончи бўлмаса, ҳаромга қўл уришдан сақланиш мақсадида унга қараши (ушлаши) ҳалол бўлмайди.
Зино қилинган аёлнинг онаси, момолари, қиз набиралари ҳаром бўлишлиги тўғрисидаги мазҳаб
Аллоҳ таоло  “Нисо” сураси 22-оятида марҳамат қилади :
وَلاَ تَنكِحُواْ مَا نَكَحَ آبَاؤُكُم مِّنَ النِّسَاء إِلاَّ مَا قَدْ سَلَفَ إِنَّهُ كَانَ فَاحِشَةً وَمَقْتًا وَسَاء سَبِيلاً
«Оталарингиз ўз никоҳларига олган аёлларни никоҳингизга олманг! Аввал ўтган бўлса, майли. Албатта, у фаҳш иш, жирканч ва жуда ҳам ёмон йўлдир!»
Ояти каримадаги никоҳдан мурод, яқинлик қилишдир. Никоҳ лафзи яқинлик қилишга нисбатан ҳақиқат саналиб, оят ота яқинлик қилган аёл ўғилга ҳаром бўлиши тўғрисида далилдир. Ояти каримада ҳалол қилинган аёлларни санаб ўтиб, уларга яқинлик қилиш ҳалолдагина ҳақиқат деб қайдлаш оятга зиёда қилиш ҳисобланади. Бу зиёдалик хабари воҳидлар билан собит бўлмайди. Имоми Шофиъий роҳимаҳуллоҳ далил қилиб келтирган гап, хабари воҳид бўлиб, у билан Қуръони Каримга зиёда қилиш собит бўлмайди. Ҳанафий мазҳабидаги қавл Умар, ибни Масъуд, ибн Аббос, Имрон ибн Хусойн, Жобир, Убайъ ибн Каъаб ва Ойша роизяллоҳу анҳумларнинг ҳамда Ҳасан Басрий, Нахаъий, Авзоъий, Товус, Мужоҳид, Аъто, Саъид ибни Мусаййиб, Сулаймон ибни Ясор, Аммор, Саврий, Исҳоқ ибни Роҳавиййа(Роҳувайҳ)дек тобеъинлар жумҳурининг қавлидир. “Ал-ғояту Самъаниййаҳ” китобида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадисни ривоят қилган: “Ким шаҳват билан бирор аёлнинг фаржига назар солса унга аёлнинг она ва қизи ҳаром бўлади”.Ибн Журайждан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир аёлга уйланиб, унга қўл теказишдан бошқа нарса қилмаган киши ҳақида: “У киши ўша аёлнинг қизига уйлана олмайди” дедилар.
Имом Байҳақий “Ас-Сунанул Кубро”китобида ҳам ушбу ҳадисни келтирганлар. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Бир киши бирор аёлга яқинлик қилса, ёки ўпса, ёки шаҳват билан ушласа, ёки шаҳват билан ички фаржига қараса, аёл у кишининг отаси ва фарзандларига ҳаром бўлади. Ҳамда у кишига аёлнинг она ва қизлари ҳаром бўлади”. Шунингдек имом Молик машҳур ривоятда, ҳанафийлар мазҳаби кабидир. Имом Молик “ўпиш ва ушлаш яқинлик қилиш ўрнига ўтади” деганлар. Яқинлик қилиш билан ҳурмати мусоҳарат собит бўлганидек, ички фаржига қараш, ушлаш, ўпиш билан ҳам у собит бўлади. Агар ички фаржига ойна ортидан ёки аёл киши сувни ичидалигида қараса ҳам, мусоҳарат собит бўлади. Ойнадаги акси ёки суратдагига қараса собит бўлмайди. Чунки у фаржни айнан ўзи бўлмай, балки унинг аксидир. Аёл, эркак кишининг фаржига қараши ҳам, эркакнинг аёлникига қараши кабидир. Шаҳватнинг чегараси қалби иштиҳо қилиб ундан лаззатланиш ва яқинлик қилишга мойил бўлишдир. Баъзиларнинг наздида "кишининг закари қўзғалиш шарт эмас" дейилса, баъзилар эса "шарт" дейишган ва фатво ҳам шунга берилган. Қараган ёки ушлаган вақтида шаҳват топилмай, кейин ҳаёлига келганда шаҳват қўзғаса, ҳурмати мусоҳарат собит бўлмайди. Ушлаш, қараш ёки ўпиш вақтида маний тўкилса, ҳурмати мусоҳарат собит бўлмайди. Чунки тўкилиши билан яқинликка бўлган иштиёқ тугайди. Аёл ва ёши кексайганларнинг шаҳват чегараси, қалбида яқинлик қилишга ҳиссиёти уйғонишидир. Балоғатга етмаган қизлар билан ҳурмати мусоҳарат собит бўлмайди. Ёши кексайган аёлларга нисбатан шаҳватни уйғониши ҳурмати мусоҳаратни собит қилади.
Бир аёл киши шаҳват билан балоғатга етмаган болани қучоқлаб ўпса ёки акси бўлса ҳурмати мусоҳарат собит бўлмайди. Лекин балоғат ёшига яқинлашган ёки балоғатга етган бола бирор аёлга шу ишни қилса, ўртада ҳурмати мусоҳарат собит бўлади. Мабодо ундай аҳмақона иш онасига нисбатан содир бўлса, онаси отасига абадий ҳаром бўлади.
Ота ўғлининг аёлига яқинлик ёки яқинликка олиб борувчи ишлардан бирини қилса
Савол. Бир киши ўзининг келинига тегажоқлик қилиб, унга яқинлик ёки унга олиб борувчи амаллардан бирортасини қилса, келин ўғилга ҳаром бўладими?
Жавоб. Агар саволдаги ҳолат рост бўлиб, шу ишлардан бирортаси содир бўлганлиги аниқ бўлса, келини ўғилга абадий ҳаром бўлади.
Савол. Куёв ўз қайнонасига яқинлик қилганига иқрор бўлиб, бир қанча муддатдан кейин уни инкор қилса, нима бўлади?
Жавоб. Куёв бир бор бўлса ҳам қайнонасига яқинлик қилганига иқрор бўлса, сўнг ўша гапни инкор қилса унинг инкори ўтмайди ва аёли абадий ҳаром бўлади.
وَفِي الْخُلَاصَةِ قِيلَ لَهُ مَا فَعَلْت بِأُمِّ امْرَأَتِك فَقَالَ : جَامَعْتهَا تَثْبُتُ الْحُرْمَةُ ؛ وَلَا يُصَدَّقُ أَنَّهُ كَذِبٌ وَلَوْ هَازِلًا
Хулоса китобида шундай дейилган: «Унга аёлингни онаси билан нима қилдинг», дейилганиди, у «Жимоъ қилдим» деса, аёли унга ҳаром бўлади. Агар у «Ёлғон айтгандим ёки ҳазиллашгандим» деса ҳам тасдиқланмайди» (Роддул Мухтор)
Савол. Қайин синглиси билан яқинлик қилса ўша эрга аёли ҳаром бўладими?
Жавоб. Аёлининг синглиси ёки опаси билан зино қилиш қатъий ҳаромдир. Агар зинога олиб борувчи ишларни қилса, у ҳам ҳаром. Лекин ўзининг аёли билан орасидаги никоҳга бунинг таъсири йўқ.
Савол: Хурмати мусоҳаратнинг собит бўлиш даъвоси учун тўртта эркак бўлиши шартми ёки икки эркак ёки бир эркак икки аёл бўлиши кифоя қиладми?
Жавоб: Зинодан ташқари даъволарни исботлаш учун икки эркак ёки бир эркак ва икки аёлнинг гувоҳ бўлиши кифоя қилади. “Роддул  Муҳтор” китобида зинодан бошқа ҳақлар учун хоҳ у молиявий, ёки никоҳ,  ёки талоқ, ёки ваколат каби молиявий ҳақдан бошқалари бўлсин, икки эркак ёки бир эркак ва икки аёлнинг гувоҳлиги кифоя қилади.
Савол:  Ҳурмати мусоҳарат собит бўладиган ишлардан бирортаси аёл томонидан даъво қилинса, лекин уларнинг бу ишга гувоҳи бўлмаса, бунинг ҳукми нима бўлади?
Савол: Юқоридаги ишлар туфайли ҳаромлик собит бўлса аёл иддага ўтириб, бошқага никоҳланиб кетаверадими?Жавоб: Ҳурмати мусоҳаратдан кейин келин эрига абадий ҳаром бўлади, аммо эри билан ажралиш ҳукмини чиқаришлари шарт. Яъни эри талоқ ёки талоққа далолат қилувчи сўзларни айтиши керак. Шу талоқдан кейин аёл иддага ўтиради, иддаси чиққач бошқага никоҳланиши жоиз бўлади.
Жавоб: Бундай ҳолатда қоида мувофиқ, гувоҳ топилмагани учун ҳаромнинг собит бўлиши, эркакнинг тасдиқ қилишига боғлиқ бўлади.
Савол: Ҳанафий мазҳабидаги кишига фақат юқоридаги масаланинг ўзидагина шофиъий мазҳабига биноан фатво берса бўладими?
Бу ҳолатга тушган инсонлар етук олимлардан сўрашлиги вожиб бўлади.
Абдуманнон Абдуллоҳ