Илтимос тушунтириб беринг

10:49 / 11.11.2022 | Zuhra | 288
Ассалому алайкум! Одинахон опа Аллоҳ хайрли амалингиздан рози булсин ва бардавом қилсин, сиздан илтимос шу ҳадисни тушунишда ёрдам беринг чунки шунга ухшаш холга тушганман: "Имом Муслим келтирган ривоятда Фотима бинти Қайс розияллоҳу анҳуга бирданига 3та киши - Абу Жахм ибн Хузома, Муовия ва Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳум совчи қуйганлар. Фотима Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан маслаҳат сўраганларида:
"Абу Жахмнинг ҳассаси елкасидан тушмайди, Муовия камбағал мол мулки юқ, сен Усома ибн Зайдга турмушга чиққин"- деганлар".
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳассаси елкасидан тушмайди, дегани кўп урадиган, жаҳлдор одам деган. Муовия камбағал, тегсанг, йўқчиликдан қийналиб қоласан, дегани. Валлоҳу аълам!