Яна турмуш қурсаммикан

12:52 / 28.03.2017 | Савол | 1453
Ассалому алайкум! Одина опа сизга Аллоҳдан икки дунё офиятини сўрайман. Мен ажрашганман ( беш ярим йил бўлди). Учта фарзандим бор. Ҳозирда амакимнинг ўғлининг бир таниши мени иккинчи ҳотин қилиб олишлик таклифини билдирибди, у кишининг иккинчи аёлни олишликка сабаби учта қизи бор экан. Хотини бачадонини боғлатиб олган экан, туға олмас экан. Нияти ўғил фарзанд кўриб, Ҳасан- Ҳусан қориларга ўхшаган зурриёд қолдириш экан. Аммо иккинчи хотинга уйланса, хотинига билдирмай уйланар экан, чунки хотини шуни хоҳлар экан. Ҳозирча ижарага уй олиб, шароит бўлганда уй қилиб бераркан. Иккинчи аёлининг олдига 10-15 кунда хабар олиб, моддий ва маънавий томондан таъминларкан. Ўзи намозхон, Аллоҳдан қўрқадиган инсон экан. Нима қилай? Истиҳора ўқидим, ҳеч нарса бўлмади. Ота-онам “ўзинг қарор қабул қилгин, ёш қизмассан” деяптилар. Сизни ва оила аъзоларингизни Аллоҳ учун яхши кўраман ва қаттиқ ҳурмат қиламан! Ёлғиз яшаш қийин экан, ҳамма нарсанг етарли бўлсада, юрагинг чеккасида бир нима камлик қилар экан. Ҳақиқатда улуғ Аллоҳ рост сўзлайди: “Сизларни таскин топишингиз учун жуфт қилиб яратганмиз, бунда ақл эгалари учун кўплаб ибратлар бор” деб. Турмушга чиқмай десам нафс бор, чиққани эса қўрқаман. Олгандан кейин ташлаб кетмасмикин деб. Илтимос, менга тўғри йўлни кўрсатинг. Зеро мен Роббимнинг розилигини истайман, ҳар бир қилаётган ишим Ўзининг розилиги учун бўлсин! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!Ф
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Истихора қилишда давом этинг, туш кўриш шарт эмас. Аллоҳ кўнглингизга солиши хам мумкин. Мен сиз айтаётган инсонни билмайман, шароитлар билан тўла таниш эмасман. Шунга бир нарса деб маслаҳат беришим қийин. Аллоҳдан сўранг, йўл кўрсатади. Валлоҳу аълам