Ассалому алайкум! Қадрли устозамиз дин йўлидаги ҳизматларингиздан Оллоҳ таоло рози бўлсин, бардавом қилсин.Саволим шундан иборат, менинг бир укам бор.Алҳамдулиллаҳ иймонли, онамга бизга меҳрибон.Шу укам савол бериб қолди.Нега Исломда Оллоҳ таолога ширк келтириш гуноҳ дейилганку, лекин намозни Каʼбага юзланиб ўқиймиз.Оллоҳ билан ўртамизга Каʼбани қўйишимиз керак.Ҳамма қалбида Оллоҳга юзланиб ибодатини қилаверса бўлмайдими, қайси томонга юзланишнинг нима фарқи бор?-деди.Мен унга Каʼба Исломнинг шиорларидан бири, уни ҳурматлашни, улуғлашни Оллоҳ буюрган ва бу жойни азиз қилган дедим.Ҳамма ҳоҳлаган томонига юзланиб ибодатини қилаверса бирлик, бирдамлик йўқолади, ихтилофлар кўпайиб кетади дедим.Оллоҳ нимани буюрса, сўзсиз итоат этилади, муҳокама қилинмайди, деб айтдим, яна Оллоҳ таоло ўзи билган сабабга кўра шундай буюрган дедим.Илмсизлигимдан нотўғри жавоб бериб қўйдиммикин деб ўйлаяпман.
– Ва алайкум ассалом! Тўғри айтгансиз. Қиблага юзланишга буйруқ Қуръонда келган. Уни муҳокама қилинмайди. Валлоҳу аълам!