Ассалому алайкум! 1. Менинг 2 ярим ойлик чақалоғим бор. Кўп шифтга ёки хонанинг бурчакларига тикилиб қолади баʼзан турли хил овозлар чиқаради худди ким биландир гаплашаётгандек. Саволим шуки чақалоқлар жин ва фаришталарни кóрадими.
2. Болага зиён етмаслиги учун қандай дуо ва сураларни ўқиш керак. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.
– Ва алайкум ассалом! Қулоғига азон айтилган бўлса, жинларнинг зиёни етмайди, иншааллоҳ. Паноҳ оятларини ўқиб дам солиш мумкин. Валлоҳу аълам!