Ассалому алайкум! Аёлим бир касалхонанинг ошхонасига ишга кирган эди, у ерда беморлар учун имтиёзли овқатлар (шакар, сариёғ кабилар) берилар экан. Айрим беморлар уни олишмагани учун (уйидан овқат келади, баъзиси олмайди) ортиб, қолиб кетар экан. Шу нарсаларни уйга олиб келса бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Раҳбарларига билдириб қўйсин. Рози бўлишса, олиш жоиз. Валлоҳу аълам