Ассалому алайкум! Ассалому алекум мен турмушга чиққанимга 8 йил бўлди турмуш ўртоғим ва яқинларини иложи борича қўлимдан келган барча нарсани қилиб кўнгилларини олишга харакат қиламан лекин Нима қилсам хам ёқмайди 8 йил ичида жуда кўп уруш жанжал бўлди сабабчи кичик қайни синглим бўлади оғзига келган ёмон гаплар билан хақоратлайди тухмат қилади ёлғон гапириттила десам амаки қайнонам бизга мумкин дейишади Нима десалар хам майли Ота онамдан хақорат қилмасинла десам чидайсан бўлмаса катта кўча дейишади турмуш ўртоғим бизга доригами болалар учун Бирон нарсага пул сарифласа Оз миқдорда бўлса хам ўғлимни бирини икки қилмиссан деб жанжал қилишади аслида мен ва фарзандларимдан кўра Ота она сингилларига кўпроқ эътибор қиладилар эрим билан муносабатиммизи яхши ўзгариб қолишар деб сабир қиламиз лекин ўзгаришмаяпти хўжайиним уришманглар деб аралашсалар уларни хам жуда хунук гаплар билан хақоратлашади хозир қизлик уйимдаман 4 ой бўлди биз қабул қилмаймиз бизни десанг ажрашасан 3 та болали хотин олиб берамиз хотин бола қилиб яшайверасан бўлмаса розимасмиз қаерда хотин қилсанг қилавер дейишибди хўжайиним 1 та ўғилла бошқа жойда яшамайман кўнишмаса орани очиқ қиламиз деяптила Нима қилсам бўлади. 8 йилдан бери қилмаган айбим учун узур сўраб келаман ёмон кўриб қолишганини сабаби тойимда диван қилинмаган бошқа мебеллар хамма нарса борган маслахат берсангиз илтимос
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ бу жоҳил бандаларига ўзи тавфиқ берсин. Сиз эрингизга яхши муносабатда бўлаверинг, ҳар доимгидан ҳам самимий, муҳаббатли, хушмуомалалик билан муносабат қилаверинг. Эрингизнинг меҳру муҳаббатини қозонсангиз албатта,ўзи ақл билан бир қарорга келади, яъни сиз уларга, улар сизга, болаларига кераклигин англаб етади Иншааллоҳ. Турмуш ўртоғингиздан ранжиманг, таъна ҳам қилманг улар сиздан кўра чорасиз .Чунки қандай инсон бўлмасин улар эрингизнинг ота- оанси, жигарлари.Эркак киши ота- онасига ҳатто куфр амалларга буюрсада, бажармасдан, уларга хизмат қилишда давом этиши лозим. Сиз эрингизга руҳан мадад бўлинг, сизга эрингизнинг яқинлари ёмонлик қилишсада, яхши муносабатла бўлаверинг. Зеро Аллоҳ таоло шундай огоҳлантиради : “Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас.Сиз (ёмонликни) гўзалроқ (муомала) билан даф қилинг!(Шунда) бирдан сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ (қалин) дўстдек бўлиб қолур. Унга фақат сабрли зотларгина эришурлар,унга фақат улуғ насиба эгасигина эришур. Агар сизни шайтон томонидан васваса тутмоқчи бўлса, у ҳолда Аллоҳдан паноҳ сўранг. Зеро, у эшитувчи ва билувчи зотдир.” (Фуссилат сураси 34-35-оятлар). Валлоҳу аълам.