Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда нейрографика деган фан бор бу фанда инсоннинг йўлидаги ҳар хил тўсиқлар ечилиши учун расмлар чизилади. Мана шу ишларни қилиш бизнинг динимизда жоизми. Жавобингиз учун раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Нейрографика психолологиядаги арт терапиянинг ғарбдан кириб келган бир йўналишидир. Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда бу ҳақида маълумотлар, бу усулни ўргатувчилар бисёр. Асосан фигуралардан иборат ва бу фигуралар маълум маъно ва мазмунга эга. Бу йўналишни кўп мутахассислар ғарб таълимоти асосида ўргатишади. Афсуски, психология илмида бизнинг динимизга зид тушунча ва йўналишлар кўп. Уларни ажрата олиш учун психологнинг шариатдан хабардор бўлиши ўта аҳамиятли. Хусусан нейрографикада ҳам, ўргатаётган мутахассис шаръий илмга эга бўлсагина ўрганиш мумкин, нозик жиҳати биз муаммоларни ечимини, орзуларимизнинг руёбини ундаги фигурали расмлардан кутиб гуноҳкор бўлишимиз мумкин. Ҳар бир инсон ўзича қабул қилади.тафаккур турлича шу сабаб кўп исломга мувофиқ фаролият юритадиган психологлар бу усулни оммага, яъни оддий инсонларга ўргатмайди. Сабаби ўргатувчи битта аммо ўрганувчилар кўп ва турлича талқин қилади. Шу сабаб бу йўналишни сизда психологиядан илмий, шаръий билим бўлмаса, ўрганишингизни тавсия қилмайман.Валлоҳу аълам.