Ассалому алайкум! Аёллар жума куни пешин намозини қай тартибда ўқийдилар?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Жума намози аёллардан соқит бўлган. Модомики, унда иштирок этишмас экан, одатий кунлардаги пешин намозини ўқишади. Жума куни сабаб унда фарқ бўлмайди. Валлоҳу аълам