Айбдорлик

09:20 / 08.05.2019 | hamidova | 985
Ассалому алайкум! Мен яқинда 28 ҳафталик ҳомиламни ичимда юраги тўхтаб қолганини билдим. Ҳозирда шифохонадан чиқдим, соғлигим яхши, туғиш жараёни яхши ўтди, аммо руҳий ҳолатимни яхшилаш қийин бўляпти. Аллоҳнинг иродаси эканини тушуниб турибман. Лекин ўзимни айбдор ҳис қиламан. Аллоҳ берган неъматни асрай олмадим. Шифокор кўригидан ўтиб юрардим, баъзи кўрсатмаларни орқага сурардим. Барчасини қилганимда балки шундай бўлмасди, деган хаёллар ҳеч кетмайди. Яқинларим сени жаннатга тортиб киради, деб овутишади, лекин мени ўлдирдинг, асрамадинг, деб ёнимга келса-чи? Аллоҳнинг олдида, фарзандим олдида ўзимни айбдор ҳис қиляпман. Яна шу ҳол такрорланади, деган қўрқув, айбдорлик ҳисларидан қутулолмаяпман
Руҳшунос:
.Саломат бўлинг!.