Самолётда намоз

17:15 / 15.10.2022 | Zaynabxon | 323

Ассалому алайкум! Самолётда намоз кандай укилади. Осмонда болганда киблани ва намоз вактини билиб болмайдику. Самолётда намоз окишгахам шароит ёк Йоки Йерга кунгандан сунг казо килинган намозларни окиб олинадими?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Имкон топиб ўқишингиз шарт. Самолётда қаср қиласиз. Самолётда ўқилган намознинг жоиз бўлиш, бўлмаслиги борасида олимлар ихтилоф қилганлар. Шунинг учун вақти чиқиб кетмасдан аввал ерга тушса, ерда ўқиб олгани афзалдир. Лекин вақти чиқиб кетадиган бўлса, қиблага юзланиб намозини ўқийди. Муфтий Саъийд Поланпурий «Имдодул фатаво» китобининг ҳошиясида: «Агар парвоз вақтида қиблага юзланиш, қиём, рукуъ ва саждага қодир бўлса, намози шубҳасиз саҳиҳ бўлади» деганлар (Имдодул фатаво ҳошияси, Китобул фиқҳ алал мазоҳибил арбаа). Валлоҳу аълам!