Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар саволим шундан иборатки келин қайнонани тинимсиз урушлари ҳақоратлари сабаб ота уйига кетиб қолган бўлса орадан 2 ой вақт ўтиб турмуш ўртоғи ўзи истамаган ҳолда лек талоқ тушишини қасд қилиб хотинига жавобимни олдим диб ҳисоблавур диб этган бўлса ва келин иддасини ота уйида сақлавотган вақтда идаси тугамасдан турмуш ўртоғи билан бир неча бор кўришиб қўл ушлашиб юришган бўлса ва эрининг шахвати ўша холатда хам уйғонган бўлса бир бирига яна ҳалол бўла оладими ёки йўқ ? Жавоб учун олдиндан рахмат !
– Ва алайкум ассалом! Бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томон ҳузурида кўриш керак. Сизлар ўзингизга яқин жойдаги талоқ илмини пухта биладиган бирор ҳақиқий аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!