Парапсиҳологлар маслаҳати тогрисида

09:39 / 16.10.2022 | NIGORA | 269

Ассалому алайкум! Аллоҳ рози болсин сиздан. Мени ойлантирган нарса ҳозирги кунда парапсиҳологлар копайип кетган қандайдур теҳникаларни оргатишади масалан пул тортишда ҳоопонопоно теҳникаси бор экан шуни ярим соат давомида пул мен сени севаман пул мени кечир мен жуда афсусдаман мен сендан минатдорман дийларкан. Яна медитатсиялар кун давомида айтиб юриш кере экан Бундай теҳникалар Аллоҳга ширк келтиришга кирмидими. Севгимиз фақат Аллоҳга кечирим истигфорларимиз фақатгина Аллоҳдан сорашлигимиз, берган нематлари учун Аллоҳга ҳамд айтиш минатдорлиг билдириш фақатгина яратган Роббим учундир. Шу парапсихологлар маслаҳати теҳникаларини қилиш жоизми.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Албатта бу амаллар шариатимизга зид амаллардир. Бундай амаллар билан одам ширк амал қилган бўлиб қолади. Қайсидир маънода ҳатто кулгулик ҳолат ҳам. Қандай қилиб пулга шундай муомала қилиш мумкин. Ризқ Аллоҳдан. Фақат Аллоҳгагина ибодат қиламиз ва фақат Ўзидангина дуо қилиб сўраймиз. Мана бундан кейин меҳнат қиламиз, билимларимизни, илмимизни оширамиз. Аллоҳ тақдир қилган бўлсагина одамнинг пулига барака киради. Парапсихология (сўзининг таржимаси греч. пара “ёнида”, “олдида”) – ноанъанавий билимлар асосида ғайриоддий психик қобилиятларни ўрганувчи илмий жиҳатдан исботланмаган илмдир. Парапсихология термини фалсафа доктори таниқли тадқиқотчи Макс Дессуар томонидан 1889 йили киритилган. Аммо бу сўз тагида ўша замонда тадқиқот қилинаётган психопатология тушунилган. 1988 йил АҚШ нинг Миллий Академияси томонидан чоп этилган мақолада: “130 йил мобайнида қилинган тадқиқотлар натижаси парапсихологик ҳодисаларнинг ҳақиқат эканлигини исботламади” дейилган. Йоркск университети профессори Жеймс Э. Олкок “Ҳозирги дамда парапсихология соҳта илм ҳисобланиб, барча фан ва илмлардан ажралиб қолганлиги ва ўзининг илмий мавқеини оқламайди” деб таъкидлаган. Россия Фанлар Академиясининг академиги Э. П. Кругляковнинг 1999 йилда қилган  маърузасида таъкидлашича эзотерика, парапсихология, хиромантия, биоэнергетика ва бошқа оккульт илмларнинг ҳеч қайси бири илмий жамиятда илм тариқасида тан олинмаган. 1996 йили “Фонд Жеймс Рэнди” томонидан ким экстрасенсор, паранормал ёки ўзининг ноанъанавий сифатларини лаборатор назорати остида намоён эта олса бир миллион АҚШ долларини расмий кафолат қилишини эълон қилган. Аммо шу вақтгача бу пулларнинг эгаси чиқмади.

     Мана кўриб турибсизки юқорида сиз тасвирлаган амаллар динимизда катта гуноҳ амал бўлиб, дунёвий илмлар асосида ҳам тан олинмайди. Валлоҳу аълам.