Алдов

04:54 / 17.11.2022 | Dinora | 294
Ассалому алайкум! Мен 20 ёшман талабаман, турмуш қурганимга 1ой бòлди. Турмуш òртоĝим билан орамиз 12ёш фарқ. Улар 32 да. Мени кòриб кòнгиллари билан яхши кòриб олганлар. Бироқ тòйимиздан сòнг илк кечада менга " Мен аввал ҳам бир бева аёл билан никоҳ қурганман буни ҳеч ким билмайди, шу ёшгача никоҳсиз юриш жуда қийин, Энди уни ҳам ташлаб кетолмайман "деб айтилар. Нега уни обкелмадиз унда келин қилиб ота онез учун дисам у аёл киши бокира эмас эл юрт олдида тòĝри келмайди деб айтилар.. шунга сенга уйландм деб.. кейин давомидан лекин сенда ҳам кòйним бор дедилар...
Лекин менга муносабатлари жуда яхши барча моддият билан боглиқ нарсаларимни зиёдаси билан таминлаб қòйганлар.... Энди нима қилай кетай десам барча нарса òтиб бòлган энди 1ой бòлди тòйимга қолай десам ҳар гал òйласам шу ҳақда ич этимни еб эзиламан, йиĝлайман....
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Оилангизни бузманг. Модом сизга бефарқ эмас экан, оилани мустаҳкамлашга ҳаракат қилинг. Бу у қадар куйинадиган иш эмас. Валлоҳу аълам!