Ассалому алайкум! Аллох килган ишларингизни ажрини берсинг. Бизга ёрдамингиз коп тегмокда. Мен нима килсам калб торликдан, асабийликдан кутила оламан. Узимга нисбатан ишончим паст оилаликман 3 нафар фарзандим бор. Турмуш уртогим якинларим бн муносабатим яхши емас. Менга ишонишларини хохлайман, нимадир кулимдан келишини исботлагим келади, ишларим намозларимни бир хилда олиб бора олмайапман ишларида ут ёк дейдими шунака, характеримни узгартиришни хохлайман уларни хурсанд килишни, койил колдиришни хохлайман. Одамларга фикримни етказиб беришга кийналаман. Аёл кишига фахм фаросат керак екан. Кайсарлигим бор узимни фикримни утказгим келади. Енг ёмони катта углим характери менга ухшап кетяпти бундан жахлим чикади куп уришаман характерини тугриласин хаётда мендек кийналмасин деб . Ёрдам беринг ичимдаги салбий енергиядан кутилишни ижобий фикрлашни хохлайман.
– Ва алайкум ассалом! Катта ўғлингизнинг характери сизникига ўхшаши табиий ҳол. Сиз қачон ўз устингизда ишлаб ўзингизни ислоҳ қилар экансиз сўнг сизнинг фарзандларингиз буни кўриб ўз устида ишлайдиган бўладилар. Унгача сиз нима қилсангиз болалар ҳам шуни қиладилар. Қуш уясида кўрганини қилади деган нақл бор. Ўз устингизда ишлашингиз керак. Сизга бунда психология илми жуда қўл келади. Ўзингизни англайсиз, атрофингиздагиларни англай бошлайсиз ва оила аҳлингиз билан бўлаётган муносабатларингиздаги муаммоларингизни ўзингиз ҳал қила оласиз иншааллоҳ. Валлоҳу аълам!