Ассалому алайкум! Саволим шуннан иборатки,эрим билан турмуш курганимиздан кейин барча ижтимоий тармоклардаги профилларимни узларига улаб олдилар яъни телеграм,инстаграм тармокларимни.Мени бу тармокларда факат аёларга керакли каналларим мавжуд и бир томоннан ишхонамиздаги группа.Уларда нима келск эрим хам очиб укиб утирадилар.Бунга уларни хакки борми ? Мен эса бу жудаям шахсий зонамга киришиз яхшимикан деб буни кандай тушинтирсамда тушунмайдилар.Илтимос шу борада менга тугри йул курсатсангиз дегандим.Жавоб учун олдиннан рахмат.
– Ва алайкум ассалом! Ҳаққи йўқ. чуник у ерда бошқаларга оид маълумотлар ҳам бор. Улар фақат сиз билан мулоқот қиляпман, деб ўйлайди. Бу ҳолатда уларга маълумотлар эрингиз томонидан ҳам кўрилаётганини айтиш лозим. Эрингиз буни гуноҳ эканини билсин. Валлоҳу аълам!