Дарсга қизиқтириш

08:05 / 20.10.2022 | Oydin | 429

Ассалому алайкум! К,изим 2чи синф уък,увчиси,мактабдан келгач уй вазифаларини бажаришка дангасалик к,илади.Мени к,истовларим бн зуърга дарсларини к,илади,уъзига к,уъйиб берса уй вазифаларни мустак,ил бажармайди.фак,ат туртки бн бажаради.Нима к,илишни билмай к,олдим,маслахатингиз кк.Уъзим хам к,имагани ун асабийлашаман.

Педагог:

– Ва алайкум ассалом! Қизингизнинг бу ҳолати табиийдир. Қизингиз ҳали мустақил дарс қилиш кўникмасини ўзлаштирмаган. Сиз қизингиз билан 3-4-синфгача айрим фанлардан биргаликда дарс қилишингиз мумкин. Мактабдан келгач, бироз дам олиши, яхши кўрган ўйинчоғни ўйнаши керак. Кетма-кет дарс қилишни гапирсангиз, у безиб қолади. Олган баҳоларини сўраб, уйда  бажарган ишларини  мақтаб қўйинг. Боши, елкаларини силаб, бағрингизга босиб эркалаб ҳам туришни одат қилинг. Рангли расмлар чизишга қизиқтиринг ва чизган расмларини гапириб беришини машқ қилдиринг. Табиатдаги бўлаётган ўзгаришларни кузаттириб, матн тузишни ўргатинг. Валлоҳу аълам!