Цистит мени қийнаб юборди.

21:02 / 20.10.2022 | Parvina Tolibova | 610

Ассалому алайкум! Хурматли шифокорим сизди ёрдамиз керак эди. Узим аптекада ишлайман. Шу ёшлигимдан бери почкам оғриб келади, хар сафар узи ва анализ топширсам озгина шамолаш бор дейшарди. Бусафар чукалаб гилам ювдим почкам приступ берди, улиб қолай дедим. Бориб узи ва анализ қилсам 7та тошим бор экан деди духтур. Шу пайтгача йук эди. Тахоратга росса кийналяпам, купинча хул салфетка бн тозалаб, бошқа хамма жойимди иссиқ сув бн ювяпман. Хозир кунлар совуди мени касалим қузғаляпти. Россахам личения олдим масалан: ичимди ювдирдим, свеча тампон олдим, капель олдим, антибиотик олдим, хозирда антикамень тб ва уросан тб монурал ичяпам. Тасир беради 1хафта яхши буламан кейин яна шу ахвол. Кечаси иссик уй курпа бусаям совқотаман. Лекин хар куни 1 ёки 2стакан ишда 3в1 кофе ичаман. Ишта тетик қилади. Купинча ишта Қуръон уқийман. Дардимга шифо тополмаяпам сиз малакали шифокорсиз нима маслахат берасиз. Тахорати озгина кандай енгилатай. Виждонан таямум килолмайман. Тулиқ тахорат қимагандай ғижиниб юраман. Тулиқ маълумот беринг илтимос. Сиздан охирги умидим. Чунки қимаган ишим қомади.

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом. Сизда сийдик тош касаллиги бор бўлса , пешоб ҳайдовчи воситалар мумкин эмас. Энг тўғри йўл пешобни бак посевини ўтказиб , қайси антибиотикка нисбатан сезувчанлик юқори чиқса , ана ўшани 4 хафта давомида ҳар куни олиш  сабаби сизда сурункали , рецидивловчи пешоб тракти инфекцияси бор . 1 хафта , 10 кун даво сизда давомий даво самарасини бермайди , албатта 4 хафта хар куни олишингиз керак ва давомига хафтада 2 марта яна 1 ой давом эттирасиз ва агар ҳомиладорликдан сақланаётган бўлсангиз ҳар жинсий алоқадан сўнг ўша таьсирчан антибиотикни орал формасини ичасиз . Шахсий гигиенага қатьий риоя қилинг,  артинганда орқадан олдинга эмас ,аксинча олдидан орқага йўналишда артининг қоғоз бўладими салфетка бўладими қатиь назар . Бу ЭНГ биринчи олтин қоидангиз бўлиши керак. Сийдик йўли инфекциясини 90% ини  ичак таёқчаси чақиради , унинг макони бўлса ён  қўшниси орқа чиқарув йўлида , орқадан олдинга артинишда давом этилса пешоб йўли инфекцияси хечам тузалмайди , сабаби бу ердан даволаб сийдик йўлидаги микробларни ўлдирсангиз ,бу ердан янгисини ўша ерга етказиб бериб турилади , бунақада даво охирига етмайди. Демак энг биринчи иш : тўғри мустаҳаб қилиш экан.2- си бак посев мочи . 3-си тўғри танланган антибиотикни камида 1 ой олиш . ( Замбуруққа қарши восита ҳам )
4. Зах ўтишидан эҳтиёт бўлиш.
5. Касаллик хуруж қилган маҳалда остингизни нам салфетка бн артиб туриб ,ювмаслигингиз мумкин аммо бошқа аьзоларни ювиш керак.
Тузалгач одатдагидек таҳорат олаверасиз.
Валлоҳу аьлам.