Наҳот Аллоҳ йўл бермаяпти?

20:54 / 14.05.2019 | alhamdulillah | 962
Ассалому алайкум! 2 йилдан бери Лайлатул қадр кечасида қойим бўламан, деб аҳд қиламан, лекин узрли ҳолат бўлиб қоляпти. 2 йилдан бери Бароат кечада ҳам шунақа ҳолат кузатиляпти. Бир Бароат кечада намоз ўқийман, деб турганимда баданимга оғриқ кириб, иссиғим чиқди. Наҳотки шунчалик Аллоҳ таоло савобли ишга йўл қўймаяпти ёки гуноҳим кўпмикан?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сиз ниятингизда давом этаверинг. У кунги ният ва ибодатларингиз соғ ҳолингизда ҳам, бемор ҳолатингизда ҳам мақбул бўлаверади. Муҳими – ният ва ихлос. Қадр кечаси ҳамма мусулмонлар учундир, қай ҳолатда бўлишмасин. Шу кечада Аллоҳ билан қалбан боғланиш аҳамиятга эга. Валлоҳу аълам