Фарзандларим десам бўладими

Ассалому алайкум! Хурматли Одинахон опа Аллох умрингизни узок,илмингизни зиёда килсин. Мени опам рахматли 27ёшда вафот этган. Бир угил бир киз фарзанди бор эди 5еш,3ёш. Поччамиз бошка вилоятли эди шунинг учун фарзандларини ота онам бермади. Мен хали турмушга чикмагандим бу жиянларимни яхши курганим учун узим катта килмокчи булдим. Лекин 2йилдан сунг турмушга чикдим кушни махаллага,максадим болалар келиб туришсин учун. Бир фарзандли булдим лекин кайнонамга жиянларим келишиям екмади менга шарт куйди еки улар еки бизни дейсиз деб. хуллас шу туфайли ажрашдик. Болаларни катта килгунча узимиз билдик Аллох билди кийинчиликни. Отам утди онам хам утдилар. Энди болалар катта булишди лекин нимагадир менга муносабати узгарди. Катта жияним угил бола якин 2йилки гаплашмайди салом алик килмайди. Нимага хафа биров нима деган билмайман айтмайди. Алхамдулиллах хамма шароитимиз бор машинаси уйи бор факат турмушидан ажрашди шу сабаб холос. Уям келинни нотугри кадами туфайли. Киз жияним худди уз кизимдек мехрибон. Шу жиянларимни деб уз фарзандимни ташлаб четда ишлаб келганман неча йиллар. Баъзида бу синовми дейман. Чунки хаммадан купрок шу каттаси мехрибоним эди аслида. Бу болаларни фарзандим десам буладими. Кеча кундуз дуодаман бахтини тахтини омадини соглигини имонини сураб. Вакти келиб уз хатосини тушинармикан. Яна онаси урнида уйлаб куйиш учун харакатдаман нима дейсиз

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! . Албатта сиз савоб амални қилаяпсиз. Аммо болаларни идеал даражага чиқазиб қўйиш керак эмас. Ўзингизни ҳам ўйлашингиз керак. Киши бандасига бўлган мухаббатни қалбга жойласа албатта шу одамдан фитна топади. Ҳозирда эса меҳр бераверинг ҳақларига дуода бўлинг аммо уларнинг зиммасида бўлган ишларни ўз зиммангизга олманг. Келса чиройли муомала қилиб кутиб олинг. Бу савоб амаллар учун иншааллоҳ ажр-мукофотларга эга бўласиз аммо нозик чегарани бузманг. Сизнинг ҳаётингиз бошқа уларнинг ҳаёти бошқа. Энди ёшингиз катта бўлгани сари ўз соғлигингизни қадрлаш йўлига ўтишингиз керак. Валлоҳу аълам!