Ассалому алайкум! Аллох сизларлан рози булсин!Шу саволни беришимни узи жуда аянчли аммо афсуски шундай оналар хам бор.Аммо улар уз онамиз бирор гап айтишимизга хаккимиз йук Аллохдан факат уларга иймон тавфик гунохларини кечиришини сураймиз.Онам намозхон Курон укийдилар аммо сал нарсага жахллари чикиб жуда ёмон гаплар оиламиздагидарни дилларини огритиб куядилар. Иккита ёш фарзандим бор узим хомиладорман.уйга ота онамни кургани бир ойда бир бориб келаман болларим хали жуда кичик .йиглашади инжиклик килишади шунака пайтлада онам асаблари чидамай жуда ёмон гаплар бн болларимни хали тугилмаган корнимдаги боламни хам кушиб каргаб кетадилар Зоти паст ялангоёкни боллари булар хали булар отасига ухшаб ИТ ифлос одам булишади корнингдаги хам Итни боласи уям шунака булади илохим корнингдаги тушиб косин итни болларини нимага купайтирасан одам бумийди болларинг барибир катта буса хеч качон сенга фарзандлик килишмайди отаси ким боланг ким буларди дб каргайдилар .эрим оддий оилани фарзанди бугани учун онам эринг ялангоёк лулидан фарки йук ота онаси зоти паст одамлар бизни тенгимизмас деб эрини хам кушиб жуда ёмон хакоратлаб каргаб кетадилар жуда дилим огрийди.Фарзандларимни улиб кетларинг илойим деб каргайдилар.корнимдаги хали тугилмаган боламни хам ифлос корнингдаги боланг хамнега яна хомиладор буволдинг яна битта зоти паст ялангоёкни купайтириб деб гапирадилар.Болларимни айби инжиклик килиб йиглаганлари ахир улар хали кичкина булишса онам аямай уриб кетадилар химоя килиб болларимни кучоклаб олсам мени хам урмокчи буп келадилар корнимда бола борлиги кайтариб колади хомиладор булмаган пайтимда уриб хам юборардилар мани хам кушиб.болаларингни тарбия килолмаяпсан уларни уриб куркитиб тарбия килиш керак дийди онам бизни шундай тарбия килганлар ёшлигимздан каргаб уриб.аммо у онам булгани учун хеч нарса диёлмайман уларга Аллохдан куркаман.якинда бир домланинг марузасини эшитиб колдим айтишича она болаларини ёшлигида шухлик килгани учун каргаса келажакда шу фарзандлар бахтсиз буларкан яни шу онанинг нохак каргиши хам ураркан болаларга.жуда куркиб кетдим. Уйга бормайман десам дадамни согинаман кургим келади уйимни согинаман.айтингчи ростан хам онамнинг нохакдан булса хам болаларимни мени ва эримни каргашлари ижобат буладими ?
– Ва алайкум ассалом! Ноҳақ қарғиш ўтмайди. Отангиз бор пайтида бирга ўтириб, йўқ бўлганида онангиз билан ёлғиз қолманг. Валлоҳу аълам!