Рўза ҳақида

12:56 / 28.03.2017 | Савол | 1341
Ассалому алайкум! Саволим шуки, укам иккимиз Рамазон рўзасини тутмокдамиз, лекин 80 ёшли бувамлар укамга: «Рўза тутмагин, ундан кўра ишга вақтлироқ бориб, пул топгин», дебдилар. Ўзлари умуман рўза ҳам тутмайдилар, намоз ҳам ўқимайдилар. Бу ишлари тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Албатта, нотўғри. Бу жуда ҳам катта гуноҳга журъат қилиш. Бувангиз дарҳол тавба қилишлари, ўзлари ҳам Аллоҳнинг айтганини қилиб, рўза тутишлари, намоз ўқишлари керак. Валлоҳу аълам