Er ayol munosabati

21:26 / 26.10.2022 | Xadija | 242

Assalamu alaykum ustoz xizmatlarizni Alloh qabul qilsin Sizga savolim bor edi Mani turmush urtogʻim judayam qupol insonlar sabr qilishga xarakat qilaman shu qupolligi sababli kunglim qolib ketyabdi Mendan tezda arazlaydilar gapirsam quloq solmaydilar nima qilsam boʻladi shu vaziyatda ayoligimga borib manam gapirib yuboraman lekin bu juda kam boʻladi Erimni shu qupoligiga sabr qilishga xa deb qalbimni ogʻritishga sabr qilishga majburmanmi

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Албатта сиз ҳур инсонсиз. Нима қарор қабул қилсангиз ҳам бу сизнинг қарорингиз. Ҳаққингиз бор ўзингизни авайлашга ва ўзингиз хоҳлагандек яшашга. Аммо турмушга чиққач турмуш ўртоқнинг феъли, характерига сабр қилишни ҳам билиш керак. Нима учун у ўзини бундай тутади мана шуни ўрганиб чиқишингиз керак. Баъзи эркаклар сизнинг турмуш ўртоғингиз каби бўлишади. Яъни ҳар кимнинг хулқи, феъли унинг темпераментига боғлиқ бўлади. Турмуш ўртоғингизнинг темпераменти эҳтимол холерик бўлса керак. Шу сабаб у ўзини бунақа тутади. Сиз хафа бўлмаслигингиз учун ўзингизни, турмуш ўртоғингизни психикасини, психологиясини ўрганиб чиққанингиз маъқул. Шунда у билан мулоқот қилишда қийналмайсиз. Бунинг учун Пешқадам мактабида очилган Оила психологияси каби курсларда (+998 97 755 70 30) (ўқишингиз мумкин.Валлоҳу аълам!