Намозда қироат

03:59 / 24.11.2022 | Зиёда | 358
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух. Саволларим бир нечта эди.
1. Намозда пичирлаб окилганда Фотиха сурасининг 1чи ва 2чи оятларидаги "ро" харфини талаффузида харф титраб эмас сирпаниб чикяпти, овоз чикариб окисам титраб чикади. Бу нормал холатми ёки мен кироатим устида ишлашим керакми?
2. Келажакда Аллох изни билан Араб тилини мукаммал органиш, Куръони Каримни укиш ва ёд олиш ва шу илмларни мукаммал эгаллагандан сонг, Аллох кодир килса ниятимга етсам бошкаларга хам оргатиш ниятидаман ИншаАллох. Хозирда талим марказлари коп. Улардан энг яхшини ишлнчлисини танлаш учун нималарга эьтибор беришим кераклиги, малакали устозаларни топиш хакида маслахат бера оласизми?
3. Бизни оиламиздагилар банкда кредит болимида ишлашади. Адашмасам уларнинг тизими рибовий кредит. Улар ишлаб топаётган пул харом боладими?
4. Аллох кодир килганича намозларимни толик окишга харакат киламан, тунги намозларга хам кийналмай уйгонаман лекин намозда коп уйку босади, базида тик турган холатимда хам ухлаб колиш болади. Бундай холатда намозим бузилган боладими, кайта окишим керакми? Бундай холатдан чикиб кетиш учун нима килсам болади?
5. Намоздан кейин Куръон тиловат килишда савоб коп деб окидим, лекин буни амалда коллаш учун тартибини била олмаяпман, намозни тугатиб салом берилгач:
Аъузубиллахиминашайтониррожийм
Бисмиллахир Рохманийр Рохийм
Фотиха сураси
Ихтиёрий сура
Оят- ал курсий
Тасбех
Шу тартибда окияпман. Шу тогри тартибми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Овозни пастлатиб ўқиганда ҳам кўтариб ўқиганда ҳам талаффуз бир хил бўлиши керак. Буни кўп машқ қилиш билан амалга оширилади. Валлоҳу аълам!