Ис чиқариш динда борми?

12:57 / 28.03.2017 | Савол | 2250
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, Одина опа! Сизга бир саволим бор эди: Арафа куни чўзма пишириб, ис чиқариш динимизда борми? Олдиндан жавоб учун раҳмат. Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бундай нарса динимизда йўқ. Аммо арафа куни ўзаро байрам кайфияти улашиш, мусулмонларнинг бир-бирларидан хабар олишлари савобли иш. Махсус кунларда махсус таом пишириш ҳақида ҳеч гап айтилмаган, лекин умуман, Ислом динида хайру саховатга тарғиб қилинади, таомлар, ширинликлар билан яқинларни, қўни-қўшниларни йўқлаш яхши амал ҳисобланади. Валлоҳу аълам