Намоз ва чақалоқ

02:47 / 26.11.2022 | Maryam | 272
Ассалому алайкум!
Ассалому алайкум!
Хурматли устозлар илмингиз зиёда булсин. Саволим шуки, 2 ойлик чақалогим бор базида фарз намозларни уқиётганимда қаттиқ йиғлаб қолади қарагани мендан бошқа одам йуқ, шундай холлар намозни бузишга узр буладими, кейин қайтадан уқиса буладими, қандай йул тутсам туғри буладии? Қадрли вақтингизни аямаганингиз учун рахмат, Аллох, умрингизга барака берсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бузишга узр бўлмайди. Намозни енгилроқ қилиб ўқинг.Валлоҳу аълам!