Рибо эмасми

21:40 / 01.11.2022 | Abdulloh | 209

Ассалому алайкум! Бизнес учун керакли нарсаларни сотиб олиб берилса ва харажатдан сунг хамма суммаси хисобланиб, харажат килинган суммани вакт утгандан сунг 2 га купайтириб олишда, рибо аралашиб колмайдими? Агар нотугри булса кандай йул тутган тугри?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом. Айни рибо бўлади. Пул бераётган одам ҳеч қандай хатарни зиммасига олмай кафолатланган фойда олиши мутлақо жоиз эмас. Сизлар шеркчилик қилинглар. Қилинадиган ишда фойда бўлса, ўзаро келишилган исталган нисбатда фойдани тақсимланглар. Агар зарар бўлса, қандай нисбатда пул тикилган бўлса шу нисбатда зарарни тақсимлайсизлар. Бир тараф пул тикмай фақат меҳнат қилган бўлса, зарар ҳолатида меҳнатига куяди, кўрилган зарар пул тиккан томонга бегишли бўлади.

Музаффар Ҳусниддинов, Ислом молияси тадқиқотчиси.