Ва алайкум ассалом! Садақа икки қисмга бўлинади: вожиб ҳамда нафл.
Вожиб садақани бошқа дин вакилларига ҳамда мусулмон бўлса-да, закот ёки қурбонлик нисобига қодир бўлган кишиларга бериш жоиз эмас. Улар закот, назр, каффоротлардан иборат. Намоз ўқимаса ҳам, рўза тутмаса ҳам, мусулмон одамга садақа берса бўлади. Бироқ яхши ва солиҳ инсонларга бериш тавсия қилинади.
Нафл садақани эса мусулмон бўлмаганларга ҳам бериш жоиз.
Гулободий раҳматуллоҳи алайҳ «Баҳрул фаваид» номли китобларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Таомларингизни аброрларга едиринглар» деган ҳадисларини келтирганлар. Аброр деб эзгу, солиҳ кишиларга айтилади. Валлоҳу аълам