Ҳижоб ҳақида

16:14 / 26.11.2022 | Qizlaroy | 193
Ассалому алайкум! Одинахон устоз яхшимисиз ? Анчадан буён савол бераман деб юрган эдим. Алҳамдулиллаҳ топдим. Саволим: мен ҳозирда Қарши давлат университетнинг жисмоний маданият факултетида ўқийман. Алҳамдулиллаҳ ҳижобдаман аммо университет маъмурияти бунга қаршилик қилаяпти. 2-мутахассис сифатида Тошкентдаги Ислом академиясига ўқишга топширсам бўладими? 2-мутахассисларни қабул қилишадими? Илм ўрганмоқчиман шу йўл тўғрими? Жавоб учун олдиндан рахмат!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ушбу муассасанинг ўзига мурожаат қилиб кўринг. Валлоҳу аълам!