Ассалому алайкум! Мен икки кундан буён тушимда гоҳида сочимни ўзим юламан, гоҳида ўзи тугилган бўлади. Биринчи куни тушимда сочимни ўзим юлибман ва ўрни очилиб қолибди. Кечаги тушимда бошимнинг ўртасида соч деярли йўқ. Илтимос, бу туш таъбирини билсангизлар айтиб юборинглар. Аллоҳ илмларингизни зиёда қилсин ва ҳаммамиздан рози бўлсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сочнинг юлиниши ғамнинг кетишига таъбир қилинади. Аммо бунда туш кўрувчининг аёл ё эркаклиги, илмли ё илмсизлиги ва яна ёш ё қарилиги эътиборга олинади. Валлоҳу аълам