Овулятсия

03:07 / 06.11.2022 | Marziya yunusova | 634

Ассалому алайкум! устоз ҳомиладор бўлиш учун овулятсия кунини кутиш керекми фанда ҳайз вақтидан 1 ҳафта олдин ва 1 ҳафта кейин ҳомиладор бўлиш фоизи 0га тенг дейишди яни бу вақтда ҳомила бўлмайди дейишди динимиз бу масалада нима дейди мен эшитган эдм ҳайз вақтида яқинлиш қилинса бўлмайди агар ўша вақтда ҳомила бўлиб қолиши мумкин эмас ҳаром дейишган эди устоз илтимос шу саволни менга ёритиб берсангиз

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Шариатда аёл хайзли холатда эри билан жинсий яқинлик қилиши харом ҳисобланади . Бунда аёл учун ҳам ,эркак учун ҳам ноқулайлик ва озор бор . Хайз пайтидан бошқа вақтларда  бачадон оғзи маҳкам ёпиқ бўлади , ҳайз пайтида эса у қисман очиқ ҳолатда бўлади ва шу пайтда алоқа содир бўлса ташқаридан кирган инфекция тезликда бачадон ичига ўтиб , кучли яллиғланишларни эндометриоз , сальпингит кабиларни чақириши мумкин . Ҳомила масаласига келинса хайз пайтини ўзида эмас аммо ўша пайтда кириб қолган сперматозоид аёл раҳмида қолиб кетиб ,трубаларга томон ҳаракат қилаётган бу уруғ бачадон найларида хам кунлар давомида харакатда бўлади , қисман миқдори халок бўлса , қисман миқдори эса  овуляциягача сақланиб қолиши мумкин , агар у аёл тухум хужайраси билан тўқнашса айнан хайз пайтида тушган уруғ билан уруғланади .
Нега аёл киши талоқ қилингач 3-4 ой  идда сақлайди ? Сабаби 3-4 ой аввал эри билан яқинлик қилган бўлса , аёл ундан ҳомилалик бўлиши мумкин ва бу муддатни сақламай турмуш қурса насл кимдан эканлиги номаълум бўлиб қолади ,  ҳомиладор бўлмаган тақдирда ҳам аёлнинг  раҳми эрининг уруғ хужайраларидан батамом холи бўлиш вақти ўртача 3-4 ойни ташкил этишини ҳозирда Ғарб олимлари ҳам аниқлашди . Ислом покизалик дини , нафақат бадан ва руҳ поклиги , насллар поклигини ҳам таьминловчи,  шарафларни муҳофаза қилувчи буюк диндир . Шундай экан нимаики ҳаром амал бўлса ундан четланишимиз биз учун ҳам жисмонан , ҳам руҳан ,ҳам маьнавий зарарларлардан четланишимиз бўлади .
Валлоҳу аълам!