Ассалому алайкум! Алҳамдуллилаҳ 2 нафар фарзандм жуфти ҳалолим бор нимагадур охирги вохтларда қалбмда ҳотиржамлик йўқ намоз ўқисамҳам Қурон ўқисам ҳам истиғфор айтсамҳам конглимда сакинатни ҳис қилмаяпман ҳуддики қилган ишларим Аллоҳга ҳуш келмаяпкандай аслида муслима бандаларни қалбида қачон сакинатни ҳис қиладирлар
– Ва алайкум ассалом! Муслималар қалбларида ҳар доим ҳам сакинатни ҳис қиладилар. Сизнинг бу ҳолатингиз мия иш фаолиятига, гармон тизимининг бузилганлигига боғлиқ. Шунинг учун эндокринолог қабулига борганингиз маъқул. Кўпроқ пиёда юриб шу вақтнинг ўзида зикр қилиб юринг. Хуфтондан сўнг барвақтроқ ухлашга ва тонгда олти яримдан сўнг ухламасликка ҳаракат қилинг. Тўғри овқатланишга эътибор қилишингиз ва кўпроқ сув ичишингиз керак. Олдингизга мақсадлар қўйиб уларга қандай қилиб эришиш керак, кимга ёрдам қўлини чўзишингиз керак ана шулар ҳақида кўпроқ ўйласангиз гармонал ҳолатингиз анча яхшиланади. Валлоҳу аълам!