Ассалому алайкум! Аллох сизлардан рози бўлсин яқинда бошимга бир мушкул иш тушди. Турмушга чиққанимга 2 йилдан ошди 1 та қизим бор. Эрим динига амал қилишга харакат қиладиган инсон. Овсинлик хам бўлдим. Қайнонам кинначилик ва фолбинлик қилади. Янгилаш қилганда ёрдам бермаганим учун қарғаган хам бир неча бор. Бошқа вақтда яхши эдик бирор маротаба гап қайтармаганман уруш қилмаганман. Овсиним келгач ёрдам берар эди. Мендан нега аралашмайсиз деб сўраганида бу ношарый иш эканлиги айтганман аммо ундан кейин хам ёрдпм берар эди. Қайнонам мени кўп мақтар унгп кўп ўрнак қилиб кўрсатарди. Бошқа масалалардо тортишиб урушишган хам. Эри хам кенейимга ўхшаб хижоб ўра деб айтарди. Қайнонам охирги янгилаш қилганида у хам ёрдам бермади овқатини хам емади. 2 3 кун ўтгач қайнотам сенга у ўргатяптими деб овсинимни урушаётганда эрим кириб қолиб отаси бн урушиб кетибди. Кейин эримни ота онаси биргалашиб уриб кетибди уйдан кет деб эрим уй меники сизлар кетинглар деди. қайнонам сени оша пайт фолбин сехр қилган деганди розимасман деб яна қарғади. Менимча мени эримни сехр қилиб теккан деб ўйларкан(эрим отаси бн муносабати яхшимас сабабини билмайман онаси бн шу касби учун келиша олмайди кўп бора ота онангиз бн тортишманг десам хам жахли чиққанда ўзини бошқаролмайди). Овсиним жанжалдан кейин эри айтиши бн яна чиқиб хеч нима булмагандай юрипти у атай қилган деган ўй миямдан кетмаяпти. Тухмат қилишдан қўрқаман. Уйда бўлган хамма нарса учун мен айбдорга чиқдим Қайнона қайнотам саломимга алик олиш у ёқда турсин юзимга хам қарашмаяпти мени кўришса шунақа ўқрайишади тешиб кетадигандай. Хонамдан чиқмаяпман кўзига хам кўринмаяпман уларни. ўзимни оқламадим хам. Хафа булдим хам. Эримга кечирим сўранг десам хам қулоқ солмайди. Яқинда кўчиб кетадиган эдик. Шу холда бу уйдан кетаман деб ўйламагандим. Рухий тушкунликдаман. Эримни феъли бошқалар учун айбдор бўлдим бу холатда нима қилсам бу тушкунлик ва ёмон гумонлардан қандай чиқай маслахат беринг.
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ бандаларига ҳар турлик мусибатларни беради. Бу дунёда ҳар бир одамнинг қандайдир дарди бор. Бу воқеаларга гўзал сабр қилинг. Бир оз вақт ўтсин ҳамма нарсалар унутилиб кетади. Ҳозирги дамда яраларингиз тезроқ битиши учун кўпроқ пиёда юриб шу вақтнинг ўзида зикр қилиб юринг. Хуфтондан сўнг барвақтроқ ухлашга ва тонгда олти яримдан сўнг ухламасликка ҳаракат қилинг. Тўғри овқатланишга эътибор қилишингиз ва кўпроқ сув ичишингиз керак. Олдингизга мақсадлар қўйиб уларга қандай қилиб эришиш керак, кимга ёрдам қўлини чўзишингиз керак ана шулар ҳақида кўпроқ ўйланг. Миянгизни банд қилинг.Намозларингизга ибодатга Қуръон ўқишга кўп кўп вақт ажратинг. Тонгда ва тунда ўзингизга дам солинг. Бўлган воқеалар ҳақида қанчалик кўп ўйласангиз шунча бошқатдан буни ҳаётингизда кечириб ўтгандек бўлаверасиз. Бу эса эмоцияларингизни қўзғайди. Ғазаб, нафрат каби. Табиийки бу эмоциялар сизда кўпгина касалликларни келтириб чиқазиши мумкин. Шунинг учун бу ўйларни ўйлайверишингиз фақат ва фақат сизга зарар кўрсатади. Вақти келиб қайнонангиз, қайнотангиз ўз фикрларини ўзгартирадилар. Валлоҳу аълам!