Ассалому алайкум! Ҳурматли устоза,Одинаҳон опа! Ҳозир жуда чигал вазиятдаман. Икки ой олдин қайнотам оламдан,утдила! Биз эрим қайниукам билан бирга Тошкентда ижарада яшаймиз. Эримни иши шу ерда. Мен ҳам уқирдим шу йил тугатдим. Ҳозирда қайнонам вилоятда ёлгиз яшаяптила. Биз билан келишни ҳоҳламадила. Лекин угилларини ҳам бу ерса ишдан бушаб вилоятда олдиларида яшашларини ҳоҳламаяптила. Мен азадан кейин бир ярим ой бирга яшадим у ерда. Ҳозир эрим доимий уша ерда яшашимни талаб қилаяпти. Ёки ҳар ой 10кунга бориб яшашимни. Бунга қанчалик ҳаққи бор? Мен иwизни алмаштиринг уша ерда бирга яшаймиз дедим. Мен эримдан алоҳида яшашни ҳоҳламайман. Онага келин эмас фарзанд керак десам тушунишмаяпти. Саволим устоз мен бу вазиятда қандей юл тутсам тугри булади? Иккита фарзандим бор 3 ёш 2 ёш. Уларни ҳам ота меҳрисиз яшашини ҳоҳламайман.
– Ва алайкум ассалом! Эрингиз билан бирга яшанг. Валлоҳу аълам!