Ҳомиладорлик

22:22 / 12.11.2022 | Madina | 344

Ассалому алайкум! Мени саволим щуки турмушга чикканимга 1 йил тулди хали хомиладорлик кузатилмади шунинг учун каттик изтиробдаман шундан кутулишни билмаяпман хаёлимда факат хомила хакида уйлайвериб кийналяпман хеч нима килгим келмаяпти хеч нима ёкмаяпти илтимос бирон Бир йул курсатсангиз

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Ҳомиладорлик аёлнинг руҳий хотиржамлигига ҳам боғлиқ, ҳар ишда бир ҳикмат бор. Сабрли бўлинг, Аллоҳ кимга қачон фарзанд беради, кимга қиз ёки ўғил ато этади ёлғиз ўзигагина аён.Муслима сифатида ҳаётдаги ҳар бир ҳолатга шукр қилиш, сабр қилиб умид қилишда  бардавом бўлсангиз Иншааллоҳ солиҳ ва солиҳа  фарзандлар насиб этади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ҳам  банда шукр қилса, ҳар бир куни, ҳар ҳолатига неъматларини зиёда қилишини марҳамат қилади. Инсоннинг психологик ҳолати унинг ҳаётининг сифатига ҳам таъсир кўрсатади, ўзингизни қўлга олмасангиз, руҳий саломатлигингиз, ҳолатингизга аҳамият бермасангиз оилангиздагилар, турмуш ўртоғингиз билан муносабатларда чигалликлар ҳам юзага келиши мумкин. Жуфтингиз билан бўладиган жинсий муносабатда ҳам сифатли алоқа бўлмаслиги мумкин. Фарзанд Аллоҳнинг неъмати ва бу неъматга эришиш учун Аллоҳга жуда яқин бўлишга, уни кўп-кўп зикр қилишга, истиғфорда юришга, намозларингизга куч бериб, солиҳа, солиҳ зурриётлар билан сийлашини дуо қилиб сўранг. Психологик жиҳатдан сабабларини аниқлаш учун мутахассисга мурожаат қилсангиз ҳам бўлади. Аёлнинг фарзанд кўриш билан боғлиқ қўрқув, психологик травмалари ҳам бўлиши мумкин. Шунингдек, хотиржам бўлишингизга ҳам ёрдам беради.Валлоҳу аълам.