Ассалому алайкум! 11 ойлик қизим тез-тез касалликка чалинади. У жуда нимжон, кўп даволатдим. Фойдаси бўлмади. У 6 ойли болага ўхшайди. Озгина бўлса ҳам қадам босмайди. Оёқларини текширтирдим. Бизда малакали педиатр йўқ. Унга иммунитетини кўтариш учун қандай дори берсам бўлади?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Агар даволатиш наф бермаётган экан, сиз етарли малакага эга мутахассисга мурожаат қилмагансиз. Ёки даво тактикаси ва ташхис нотўғри қўйилган. Болани шаҳар болалар диагностика марказига олиб бориб, тор доира мутахассислари кўригидан ўтказинг, консилиум тарзида қабул қилинган давони олинса, иншааллоҳ, даво самарали бўлади.
Иммунитетни оширувчи дориларни етарли билимга эга бўлмасдан қўллаш, ҳатто онкологик касалликларга ҳам олиб келиши эҳтимоли бор. Болада анемия, рахит, гельминтозлар, ичак касалликлари, мальабсорбция, микронутриентлар етишмовчилиги ҳолатларига текширтириш керак