Ассалому алайкум.
Мени 3ой олдин эрим телефон орқали икки кун изма-из талоғимни берганди. Лекин идда сақлашим учун таъминотимни қилишга ёки уйига қайтишимга кўнмаганди, «эри ўлган аёл идда сақлайди» деб мен ўтиришим керак бўлган иддани инкор қилганди. Лекин мен имконим борича идда сақлаяпман. Орада эрим хатосини тушунганини ва ярашмоқчи эканлигини айтиб телефон қилди. Лекин атиги 1ой давом келинлик ҳаётим ичида бошимга солганларини ўйлаб энди унга ишонишга қўрқдим, ўзимни яна ўша исломсиз муҳитга солишни хоҳламадим ва у билан кўришмадим, қайта ярашмадим. Бу ишим учун гуноҳкор бўлдимми?алому алайкум!
– Ва алайкум ассалом! Агар иддангиз ражъий бўлса эрингиз сизни қайтариб олишга ҳақли. Аммо боин бўлса янгидан никоҳ ўқитиш керак. Ёки орангизда қайта яшашга йўқ қолмаган бўлиши мумкин. Бу берган талоғига қараб бўлади. Шунинг учун фатво бўлимига бориб, жавоб олинг. Валлоҳу аълам!