Пелонофрит

16:42 / 19.11.2022 | Umida | 354

Ассалому алайкум! Қизим 6 ёшда пешоби вақт õтиб лойқаланиб қолади ва туз чокади. Яқинда пелонифрит ташхиси бн даволатдик. Пешобида оқсил қолмади (анализ натижасига кора) лекин лойқалик ва туз кетмаяпти. сийдик ҳайдовчи пол пола ва шунга õхшаш дамламалар ичириш фойда қилармикин. Авваллари ич кийими сарģайиб қоларди ҳозир камайган.

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Узоқ вақт давомида Канефрон таблеткасини  ёки Уролесан сиропини инструкциясига биноан ичиринг. Ин шаа Аллоҳ шифо бўлади. Асосийси орада танаффус бўлиб қолмай изчиллик билан ичириш. Валлоҳу аълам!