Мактабда таяммум қилсам бўладими

05:16 / 10.12.2022 | Гулсора | 289
Ассалому алайкум! Мен укитувчи булиб ишлайман. Дарсларим хафтада 3 ва 4 маротаба эрталабдан кечгача булиб колади. Шунинг учун пешин ва баъзан аср номозим казо булиб колади. Мактабда тахорат килишнинг иложи йук булганлиги сабабли таяммум килиб укисам буладими? Ёки хар доимгидек уйга келганимда казоларини укиб куя косам хам буладими? Жавоб учун олдиндан рахмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шаҳар ичида бўлганида таяммум қилишга рухсат йўқ. намозларни ўз вақтида ўқиш керак. Валлоҳу аълам!