Ассалому алайкум! Ҳурматли Одинахон устоз! Менда бир савол туғулди. Олдин берган жавобларингизни ўқиб чиқдим бу масалага доирларини. Агар бир эркак амма ёки ҳоласига шахват билан қарамаган бўлсада лекин, масофадан туриб шахват билан ўйласа уларнинг қизлари у эркакка никохи ҳаром бўладими? Ва умуман қариндош уруғчилик одобларини тушунтирсангиз ёки шунга оид китоб тавсия қилинг. Қариндошларникига силаи раҳм қиламан деб борасизу, лекин ўзингиз танимаган аёллар билан кўришиш жоизми? Кўришмаса дарров нотўғри тушуниб қолишади шу икки саволимга жавоб берсангиз хурсанд бўлардик жавоб учун аввалдан раҳмат!
– Ва алайкум ассалом! Ҳурмати мусоҳара шаҳват билан ушлаш ёки қарашда бўлади. Аёлларга салом бериб қўйиш жоиз. Валлоҳу аълам!