Хиромантия ва нумералогия ҳақида

05:39 / 20.11.2022 | Nigina | 241

Ассалому алайкум! Яқинда бир фан хиромантия ва нумералогия борлигини билдим. Бу фол эмас бу психалогия Деб õқидим. Аввало барчаси Аллоҳдан. Агар мен бунга ишонсам гуноҳкор бõламанми. Нумералогияда шундей нарса Бор экан: уларнинг айтишига қараганда ҳар бир инсоннинг пул чақирувчи кодлари бõлар эмуш.ва яна қандейдир вазифалармией ваҳаказо.Айтмиқчиманки мен бунга ишонсам гуноҳкор бõламанми? Билимсизлигим учун узур! Ҳар қандей жавоб учун олдиндан раҳмат! Аллоҳ сизлардан рози бõлсин!

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Хиромантия – бу қадим замонлардан бери мавжуд бўлган фол очишнинг бир тури ҳисобланади. “Хиро” – қўл, “мантия” – фол очиш маъносини билдиради. Хиромантия орқали одамнинг характери, бошидан ўтказган ва келажакда уни кутаётган ҳодисалар унинг қўл кафти терисининг рельефининг папилляр ва флексор чизиқлари ҳамда кафтнинг орқа томони териси орқали ўрганилган. Ҳозирги замонамизда ҳам шу каби амаллар бор. Аввал қадимги Ҳиндистонда расмий тарзда бу миллатнинг маданияти ва динининг бир қисми ҳисобланган. Ўрта асрларга келиб Англиядан бошқа Европа олийгоҳларида ҳам хиромантия фан тариқасида ўргатилган. Англияда эса хиромантия еретик (сектант)лар билан бир қаторда саналиб бундай иш билан шуғулланганларни оловда ёқишган. Хоҳ хиромантия бўлсин хоҳ нуморология бўлсин эзотерика, астрология, парапсихология, биоэнергетика йўналишлари билан бир қаторда  ҳеч қайси илмий жамият кенгаши томонидан илм сифатида тан олинмаган. Замонамиз олимлари хиромантия ва бу каби бошқа йўналишларни псевдонаука (соҳта фан) деб қабул қилади. Диншунослик назаридан қаралганда хиромантия оккульт таълимот ҳисобланади. Нумерологияга келсак пифагорчилар замонасидаги математиклар орасида кенг тарқалган йўналиш бўлиб ҳозирда математикларимиз тан олмайдиган йўналиш бўлиб қолган худди алхимия химиядан, астрология астрономиядан ажралгани каби. Нумерология – бу математик сонларнинг одамнинг тақдири ва характери билан биргаликда диний, эзотерик ёки мистик боғланилиши тушунилади. Илмий жиҳатдан сонларнинг инсон ҳаётига ҳеч қандай таъсири йўқ деб таъкидлашади олимларимиз. Олимларнинг таъкидлашича нумерология хурофот ва соҳта фан бўлиб сонларни илмий жиҳатдан ишончли қилиб кўрсатиш учун ишлатилади. Скептик олимлар тарафидан нумерологик принциплар устидан иккита тадқиқот ўтказилган. Иккала тажриба ҳам нумерологияни соҳта илм эканини кўрсатган. Биринчи тажриба 1993 йили Буюк Британияда ва иккинчиси 2012 йили Исроилда мутаҳассис нумеролог ва 200 та киши билан ўтказилган. Сўнг яна икки марта қайта тажриба ўтказилган. Аммо натижа яна шундай бўлаверган.
Бундай ишларга ишониш ва ўрганиш албатта шариатимизда ножоиз ва гуноҳ амалдир. Ризқ Аллоҳдан. Ҳеч қандай код, сон ва шу кабилар билан иш олиб бориш одамни бойита олмайди. Ризқнинг эгаси Аллоҳ экан фақатгина Ўзигагина дуода бўлиб бандаси амалини қилиб қўйиши керак. Амали эса бу меҳнат. Демак меҳнат қилиб пул топилади. Шундай қилсак шариатимизда буюрилган амалга мувофиқ иш қилган бўламиз. Сиз айтган нарсалар одамни тўғри йўлидан адаштиришдир. Валлоҳу аълам!