Насроний аёл мусулмон аёлга васият ёзиши ҳақида

10:59 / 19.06.2019 | Муниш | 584
Ассалому алайкум! Қўшним насроний, ёшлари улуғ. Битта ўзлари квартирада яшийдилар. Болалари чет элда ва уларнинг бир-бирига муносабатлари ёмон. Яқинда касал бўлган пайтларида озгина қараб турган эдим. Кейин ўзларига анча келганларидан сўнг мени чақириб “сенинг номинга нотариусга бориб васиятнома ёзмоқчиман” дедилар. Мен бунақа нарсани уйлаган ҳам эмас эдим. Уларга “бу болаларингизни ҳаққи” десам, “болаларим менга куймайди, неча ойдан бери касал бўлганимни билиб ҳатто телефон қилмади” дедилар. Бу масалани ечими қанақа бўлиши мумкин? Олдиндан сизга каттакон раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳаётлик вақтида ўз мулкини “Сенга ҳадя қилдим, қабул қил”, деса, “Қабул қилдим”, деса, ўша мулк шаръан қабул қилувчиники бўлади. Уйга келсак, ота (ёки уйнинг эгаси) уйидан чиқиб, қабул қилувчига “Сенга шу уйни ҳадя қилдим қабул қил”, деса, “Қабул қилдим”, деса, ўша мулк шаръан қабул қилувчиники бўлади. Шунда вафотидан кейин меросхўрлар даъво қилишолмайди