Сафарга маҳрамсиз чиқсам мумкинми?

14:20 / 19.06.2019 | madinosh | 1033
Ассалому алайкум! Водийдан Тошкентга келин бўлиб тушганимга 7 йил бўлди. Шу кунгача турмуш ўртоғим “Маҳрамсиз кетиб бўлмайди”, деб ўзлари таксида водийга олиб бориб, олиб келардилар. Энди эса икки фарзандимни қўшиб: “Ўзларинг кетаверинглар”, дейдиган бўлдилар. Албатта, машинада бегона аёллар ҳам бор бўлади. Фарзандларим ҳали биттаси 3 ёш ва кейингиси 3 ойлик. “Мумкинмас-ку маҳрамсиз сафарга чиқишим”, десам, “Мумкин экан! Ҳаж ва умрага кетишаётганда битта эркак кўп аёлларга маҳрам бўлиб кетади. Шунга сенинг ҳам бориб-келишинг жоиз экан”, дедилар. Шу тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Маҳрамлар сизга хизмат қилишади. Бу сизни эъзозлашдир. Аллоҳ таоло кўрсатмасин, йўлда ҳар хил ҳолатлар бўлади. Шунинг учун шариатда муслималарга маҳрам билан сафарга чиқиш буюрилган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёлга уч кеча ва кундузлик масофага маҳрамсиз сафар қилиш ҳалол эмас”, деганлар. Аёл киши маҳрамсиз сафарга чиқса-ю, маҳрамлари уни қайтармасдан унга рози бўлиб турсалар, барчалари гуноҳда баробарлар