Ассалому алайкум!Рохматуллохи ва барокатух, Алхамдулиллах бахтли аёлман, фарзандларим бор, хўжайним хам яхши, мактаб тугатганимдан, турмушга беришди, ўқийман, ўқишни ҳоҳлайман десам, хўжайнинг ўқитволади дегандила. Болаларни есон омон катта қилиб олчи уйлаб кўраман дегандила хўжайним,болларим катта булиб қолишди алхамдулиллах13каттаконим,4ёш кенжатойим, уйимиз олдидан дўкон очдик ва шунга ишлай бошладим, хўжайнимга бу ёқмади ва,, дуконни ёпсанг ўқитаман деб дуконни ёптирдила, ўқишга топширдим, озро бал етмай киролмадим, супер қиламиз деб дуконни сотдила хўжайним, лекин пулини бошқа жойга тулов қилдила,,, яхши хотин уйда ўтиради,,, деб енди ўқитмайман деяптила, бу йил яна топшираман деб тугаракларга бориб кучли таёргарли кураётган едим, бу вазиятда нима қилай айтинг илтимос, лекин олий малумотли булиб, ишлашни жуда хохлайман, мани енг катта орзуйим, хужайним ўқитадила деб барча айтганларига сузсиз кундим, уртада дуконим хам сотилиб кетди, шунча қилган мехнатимга ичим ачийди, айниқса ёш болани алдаганди алдаганларига хўжайнимдан хафа буляпман хам, завушнига бу йил топширасан, кирсанг ўқишинг мумкин деяптила, лекин бу йил сиртқи талим ёпилади дейишяпти, хуллас бошим қотган, маслахат беринг.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввало таҳажжудларингизда сўранг, бунда сўралган дуолар мустажоб. Агар ниятингиз ва ҳаракатингиз кучли бўлса, Аллоҳ насиб қилади иншааллоҳ. Аллоҳдан умид қилаверинг. Сизнинг ҳаракатларингизни кўриб эрингиз рухсат беради. Ундан рухсат берасизми деб кўп сўрамаслик балки илинжингизни кўпроқ кўрсатишингиз керак. Валлоҳу аълам!