Фол очтириш

21:26 / 22.11.2022 | Gulnoza | 249

Ассалому алайкум! Бундан неча йиллар аввал фолбинларни улар Оллоҳнинг энг яхши бандлари улар кўпроқ билишади деб нотўғри фикр юритганман. Чунки суралар ва номоз оқишларини кўриб шундай нотўғри фикр бўлган. Тойдан кейин фарзанд бўлмаганига бир йиғинда фолчи қариндош аёл фол очган ва мен унга ишонганман. Ундан кейин 3та фарзандли болдик. Фолга ишонгандим учун никоҳ бекор бўлиб фарзандлар никоҳсиз тугилган боладими. Шуни ўйлаб юрагим сиқилиб кетди. Аёл киши фолга ишонса никох бекор боладими ёки фақат гуноҳ боладими.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда фолбинни гапини тасдиқлаган куфр амалини қилган бўлади дейилган. Шубҳадан қочиш учун никоҳни қайта ўқитиб олинг. Болаларни зинодан бўлган дейилмайди. Уларни насаби отасига берилади. Валлоҳу аълам!