Аёлларнинг маҳрамсиз сафари

13:02 / 28.03.2017 | Савол | 1925
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, Одина опа! Аёлларнинг чет элга маҳрамсиз чиқишига бирор бир истисно ҳолатлар борми? Агар бу нарса гуноҳлигини чет элдалик вақтида англаб етилса ва аёл турмушга чиқмаган бўлса, қандай йўл тутиш керак? Бу ҳақда қайси манбалардан саҳиҳ ҳадислар билан маълумот олиш мумкин? Жавоблар учун олдинда раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилиб:
«Зинҳор эр киши аёл киши билан холи қолмасин. Илло, у аёл билан маҳрами бўлса, майли. Аёл киши фақат маҳрами билангина сафар қилсин», дедилар. Шунда бир киши туриб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг хотиним ҳажга чиқди. Мен эса фалон ғазотга ёзилдим», деди.
«Бор! Хотининг билан бирга ҳаж қил», дедилар».
Истисно ҳолат шуки, аёл жонини ё номусини асраш учун сафар қилишга мажбур бўлиб қолса ва маҳрам топилмаса, шунда у ўзини эҳтиёт қилган ҳолда маҳрамсиз сафар қилиши мумкин бўлади. Шунингдек, дорулҳарбдан дорулисломга ҳам маҳрамсиз сафар қилиши мумкин. Шунда ҳам иложи борича аёллар гуруҳида бўлиши лозим. Чет элда маҳрамсиз юрган аёл ё маҳрамини топади, ёки чақиради, имкон бўлмаса, тезда сафардан қайтади. Бу ҳақда фиқҳий китобларда ҳам, ҳадис тўпламларида ҳам етарли далиллар бор. Валлоҳу аълам